23:17 | 25.10.23

                       

Мирзиёев Қашқадарёда фермерларга кластерларни ихтиёрий танлашга имконият яратилишини айтди

Олдинроқ, Президент маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев кластерларга қарздорлиги бўлган фермерларнинг пахтасини улардан сўрамай териб олишга рухсат берганди.

Бугун, 25 октябр куни Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда қишлоқ хўжалигидаги ёндашувларни ўзгартириш вақти келганини айтди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент бу галги мавсумдан тўғри сабоқлар чиқариш кераклигини таъкидлаган. Давлат раҳбари, шунингдек, ҳозирда келгуси йилдан бошлаб фермерларга кластерларни ихтиёрий танлаш ҳамда ҳосилнинг шартномадан ортиқча қисмини эркин сотиш имкониятини бериш масаласи муҳокама қилинаётганини айтиб ўтган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, Мирзиёев Қашқадарё иқтисодиёти фақатгина йирик корхоналарга қараб қолмаслигини айтган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бундан ташқари, Қашқадарёда саноат ҳажмини келгуси йилда 40 триллион сўмга, экспортни 500 миллион долларга етказиш белгилаб олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шуҳрат Ғаниев кластерларга қарздорлиги бўлган фермерларнинг пахтасини улардан сўрамай териб олишга рухсат берганди ва Расул Кушербаев Президент маслаҳатчисининг бу қарорини қоралаганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: