21:09 | 15.12.23

                       

Мирзиёев Қатарнинг коррупцияга қарши курашиш вакили билан учрашди

Порахўрликка қарши курашда улкан ютуқлар учун глобал мукофотни топшириш маросими Ўзбекистонда  ўтказилади.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев бугун, 15 декабр куни Қатарнинг қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича маркази Васийлик кенгаши раиси Али Муҳсин ал-Маррий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашув бошида раис ал-Маррий Мирзиёевга Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги кўп томонлама муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Шунингдек, унда муҳим халқаро тадбир – Қатар aмири ташаббуси билан таъсис этилган «Коррупцияга қарши курашишда улкан ютуқлар учун» глобал мукофотини топшириш маросимини Ўзбекистонда ўтказишга тайёргарликнинг бориши кўриб чиқилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, тажриба алмашиш ва қўшма таълим дастурларини амалга оширишдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: