21:30 | 20.11.23

                       

Мирзиёев банклардаги трансформация ишларини кўриб чиқди

Унда банк қимматли қоғозларини «IPO»га чиқариш, халқаро рейтинг компаниялари билан ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги айтилган.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев бугун, 20 ноябр куни банк тизимида трансформация ва хусусийлаштириш жараёнлари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Унда давлат улушига эга банкларни хусусийлаштиришга тайёрлаш, уларнинг қимматли қоғозларини «IPO»га чиқариш, соҳага тажрибали хорижий мутахассисларни жалб қилиш бўйича таклифлар билдирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Халқаро рейтинг компаниялари билан ҳамкорликни кучайтириб, банкларнинг рейтингини ошириш бўйича ўрта муддатли режалар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган. Шунингдек, соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини замон талабларига мослаштириш кераклиги кўрсатиб ўтилган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида сўнгги уч йилда банклар капитали 1,8 бараварга, йиллик кредит ажратиш ҳажми 2 бараварга кўпайган. 4 та банк томонидан илк бор «evrobond» чиқарилиб, халқаро капитал бозорларидан бир миллиард доллар ресурс олиб келинган. Ипотека-банкка стратегик хорижий инвестор жалб қилинган. 13 та янги хусусий банк ташкил этилиб, Венгрия, Қозоғистон ва Грузиянинг нуфузли банклари Ўзбекистонда фаолиятини бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги банклар ва тадбиркорлик субъектларига валюта операцияларини амалга оширишда чекловлар қўйилаётгани айтилганди. 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: