20:05 | 04.12.23

                       

Мирзиёев қисқа таътилга чиқди

Ушбу меҳнат таътили 4 декабрдан бошлаб ҳисобланади.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев 2023 йилнинг 4 декабридан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Аввалроқ, Давлат раҳбари Дубай шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида нутқ сўзлаб, глобал равишда кам углеродли иқтисодиётга ўтишда G7 ва G20 давлатларининг фикри инобатга олиниши шартлигини айтганди. Шунингдек, Мирзиёев Дубайда Нарендра Модидан тортиб Эрдўғонгача учрашув ўтказганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: