12:05 | 30.10.23 1398

Мирзиёев мактабларда йўлак ойналарини ёпишни таклиф қилди

Давлат раҳбари агар деразалар кўп бўлса, синфхоналар умуман исимаслиги таъкидлаган.

Президент Шавкат Мирзиёев мактабларни иситиш учун коридорлардаги ойналарни ёпишни таклиф қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари ўзининг Қашқадарёга ташрифи чоғида айтиб ўтган.

Давлат раҳбари шунингдек, мактабларнинг қурилиш стандартларини қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлаган. Мирзиёев шу ернинг ўзида мутасаддиларга юзланиб, уларни саволга тутган.

«Санга савол бераман. Шу ерда қилинган қурилиш хатоларидан бири нима? Биласанми, бу ер ёзда иссиқ, қишда совуқ бўлади. Ман Самарқанд вилояти ҳокими бўлганимда мактабларда ҳамма ойналарни ёптирганман. Майли, битта қолсин. Шунча ойна бўлса иситиб бўладими!? Агар бу ойналар ёпилмаса бу ер умуман исимайди. Ҳар ерда биттадан ойна қолса бўлди. Шунда ёзда салқин, қишда иссиқ бўлади» деган Президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев Қашқадарёда фермерларга кластерларни ихтиёрий танлашга имконият яратилишини айтганди. Шунингдек, давлат раҳбари воҳа аҳолисининг қарийб ярмида ортиқча вазн муаммоси борлигидан ташвишланганди. Бундан ташқари, Мирзиёев «Кун ўтса бўлди» қабилида иш тутадиган раҳбарлар – энг катта душманлигини таъкидлаганди.


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 210
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 440
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 999
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1111
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1437
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1164