19:54 | 31.10.23 2065

Мирзиёев Навоийдаги майнинг ферма сабаб бир нечта раҳбарларни ишдан олди

Вилоятдаги туманлардан бирида ойлик электр истеъмоли бирданига беш фоизга ошган.

Президент матбуот котибининг ёзишича, бугун, 31 октябр куни давлат раҳбари гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва энергетика тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказган.

Ушбу йиғилишда электр улгуржи истеъмолчиларининг 28 фоизи автоматлашган АСКУЭ тизимига уланмагани, ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилгани билан, 170 мингдан зиёд абонентларнинг автоматлашган тизим билан алоқаси йўқлиги айтиб ўтилган. Шу туфайли, барча улгуржи истеъмолчиларни ушбу тизимга улаш вазифаси топширилган.

Шунингдек, бу йил ҳудудларда 3,5 миллиард киловатт-соат электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқлангани таъкидланган.

Мисол учун, Навоий вилоятининг Кармана туманидаги қурилиши якунланмаган бинода 452 та «майнинг» қурилмаси ўрнатилгани оқибатида ўн ой давомида қарийб 5,5 миллион киловатт-соат электрдан ноқонуний фойдаланилгани танқид остига олинган.

Кармана тумани ҳокими, прокурори, департамент бошлиғи, ички ишлар, электр тармоқлари раҳбарлари ўтган ўн ойда ҳудуддаги электр ўғирлигини сезмагани, туманда ойлик истеъмол бирданига 5 фоизга ошганини таҳлил қилмагани танқид қилинган ва барчаси ишдан олиниши белгиланган. Бош прокуратурага уларнинг ҳаракатига баҳо бериб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби билан учрашгани ҳақда хабар берилганди.


Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 588
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 270
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 464
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1008
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1163
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1476