23:18 | 23.11.23
Президентни мамлакат бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов кутиб олган.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Илҳом Алиевнинг таклифига биноан Мирзиёев 23 ноябр куни амалий ташриф билан Боку шаҳрига етиб борди.
Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда олий мартабали меҳмонни Озарбайжон бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
24 ноябр куни Шавкат Мирзиёев БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммити тадбирларида иштирок этади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: