19:57 | 23.11.23

                       

Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетди

Давлат раҳбари 23-24 ноябр кунлари ушбу мамлакатда бўлади.

Президент матбуот  хизматининг хабар беришича,  Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Боку шаҳрига жўнаб кетди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Айни кунларда Боку шаҳрида СПЕКА’нинг қатор ишбилармонлик тадбирлари, шу жумладан иқтисодий форум ва Марказий Осиё мамлакатларининг саноат салоҳияти кўргазмаси ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон мудофаа вазири Ўзбекистонга ҳамдардлик билдирганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: