21:27 | 30.10.23

                       

Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби билан учрашди

Унда ташкилотнинг навбатдаги саммитига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилган.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев бугун, 30 октябр куни Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиевни қабул қилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашув мобайнида, Ўзбекистоннинг ташкилотга раислиги доирасида биргаликда амалга оширилган ишлар натижалари ва унинг бўлажак саммитига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилган.
Ўтган даврда туркий давлатларнинг кўп томонлама шериклиги янги суръат билан ривожлангани таъкидланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, Ўзбекистон Халқаро туркий маданият ташкилотининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлгани алоҳида тилга олинган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бундан ташқари, ташкилот доирасида савдо, «яшил» иқтисодиёт, инвестициялар, инновациялар, транспорт ва логистика, туризм, экология, ёшларга оид сиёсат, туркий халқларнинг маданий ва тарихий меросини оммалаштириш соҳаларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ишларини бориб кўрганди. Шунингдек, давлат раҳбари геология соҳасидаги ишлар билан танишганди. Бундан ташқари, Қашқадарёга ташрифи чоғида Президент Мирзиёев мактабларда қурилишдаги хатоларни танқид қилиб, йўлак ойналарини ёпишни, агар деразалар кўп бўлса, синфхоналар умуман исимаслиги таъкидлаганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: