23:19 | 02.11.23 1198

Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга етиб борди — фото

Давлат раҳбарини Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов кутиб олган.

Олдинроқ, Франция президенти Эммануэл Макрон расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши айтилиб, унинг ташрифи доирасида 1-2 ноябр кунлари Самарқандда кўплаб музокаралар бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Шундан сўнг, кеча, 1 ноябр куни икки давлат раҳбари Самарқандда учрашиб, тунги шаҳарни сайр қилишганди. Бугун, 2 ноябр куни Самарқанд шаҳрида Франция етакчисини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтган. Сўнг олий даражадаги музокаралар бошланган. Музокаралардан сўнг, икки давлат етакчилари Самарқанддаги Конгресс маркази боғида дарахт экишган. Кейин эса Ўзбекистоннинг маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишишган. Сўнгра давлат раҳбарлари Француз алянсининг Самарқанд шаҳридаги филиалига ташриф буюриб, уни тантанали тарзда очиб беришган. Самарқанд шаҳридаги самарали Ўзбекистон-Франция саммити якунига етгач, Президент Мирзиёев аэропортда Франция президенти Эммануэл Макронни кузатиб қўйди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, шундан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетган.

Давлат раҳбарини Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов Остона аэропортида кутиб олган.

Фото: Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати
Фото: Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати
Фото: Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати

Олдинроқ, Президент Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев билан учрашганди.

Айтилишича, давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, экология, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.

Маълумот учун, бу галги Туркий давлатлар ташкилоти саммитига Ўзбекистон раислик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макрон Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаганди. Сўнгра, Франция раҳбари Ўзбекистонга нима учун келгани ҳақида шахсий саҳифасида ўзбек тилида пост қолдирганди. Бундан ташқари, Макрон Қозоғистонга бориб, Тўқаев билан биргаликда ошиқ ўйнаганди.


COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

11:56 | 04.12.23 56
Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 395
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1944
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2698
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 626
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 848