22:39 | 02.11.23

                       

Мирзиёев ва Эммануэл Макрон Самарқандда Француз алянсини очишди — фоторепортаж

Ушбу машҳур алянс илк бор 1883 йилда француз олимлари Жюл Верн ва Луйи Пастер томонидан Париж шаҳрида ташкил қилинган.

Олдинроқ, Франция президенти Эммануэл Макрон расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши айтилиб, унинг ташрифи доирасида 1-2 ноябр кунлари Самарқандда кўплаб музокаралар бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Шундан сўнг, кеча, 1 ноябр куни икки давлат раҳбари Самарқандда учрашиб, тунги шаҳарни сайр қилишганди.

Бугун, 2 ноябр куни Самарқанд шаҳрида Франция етакчисини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтган. Сўнг олий даражадаги музокаралар бошланган. Музокаралардан сўнг, икки давлат етакчилари Самарқанддаги Конгресс маркази боғида дарахт экишган. Кейин эса Ўзбекистоннинг маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишишган.

Президент матбуот хизматига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэл Макрон Француз алянсининг Самарқанд шаҳридаги филиалига ташриф буюриб, уни тантанали тарзда очиб беришган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Унга кўра, ташриф чоғида давлат раҳбарлари тасмани тантанали равишда кесиб, марказ фаолиятига старт беришган. Шундан сўнг, икки давлат раҳбарлари замонавий жиҳозланган марказнинг имкониятлари билан танишишган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, француз тили ва маданиятини тарғиб қилишга кўмаклашувчи ушбу ноҳукумат нотижорат ташкилот 1883 йилда Париж шаҳрида француз олимлари Жюл Верн ва Луйи Пастер каби ўз даврининг атоқли шахслари ташаббуси билан тузилган. Бугунги кунда Француз алянсининг 800 дан зиёд филиали дунёнинг 137 та мамлакатида фаолият юритмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Алянснинг Ўзбекистондаги биринчи филиали 2015 йилда Тошкент шаҳрида очилган. Маданият ва тил соҳасидаги икки томонлама алмашинувларни янада кенгайтириш мақсадида яқинда Самарқанд шаҳрида ҳам унинг филиали ташкил этилди. Бу ерда француз тили ва адабиёти бўйича ўқув курслари ташкил этилади. Марказ 200 нафаргача француз маданиятига қизиқувчиларни қабул қилишга мўлжалланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макрон Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаганди. Сўнгра, Франция раҳбари Ўзбекистонга нима учун келгани ҳақида шахсий саҳифасида ўзбек тилида пост қолдирганди. Бундан ташқари, Макрон Қозоғистонга бориб, Тўқаев билан биргаликда ошиқ ўйнаганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: