22:07 | 16.11.23

                       

Мирзиёевга Bayraktar TB2’нинг парвози кўрсатилди

Давлат раҳбари Сурхондарёда ҳарбий қисмдаги ишлар билан танишди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Мирзиёев Сурхондарёдаги ҳарбий қисмга бориб, соҳадаги ишлар билан танишган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари ушбу ҳарбий қисмда яратилган шароитлар, чегарани қўриқлашда қўлланилаётган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни кўздан кечирган. Бунда учувчисиз учиш аппаратларининг аҳамияти алоҳида таъкидланиб, уларни ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шундан сўнг, ҳарбий қисм томонидан Президентга Bayraktar TB2 разведка-зарба учувчисиз учиш аппаратининг парвози намойиш этилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетганди ва ўз ташрифин Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлаганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: