16:23 | 21.05.24

                       

Мирзиёев Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига борди

Мирзиёев Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига борди. Президент дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди (фото).

Шавкат Мирзиёев 21 май куни Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида Президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари дипломатик ваколатхонада очилган Ҳамдардлик китобига самимий таъзия ва таскин сўзларини ёзиб қолдирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Ўзбекистон етакчиси элчи Муҳаммадали Искандарий билан қисқа суҳбатда Президент Иброҳим Раисий етук давлат арбоби ва сиёсатчи бўлгани, Эроннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, аҳоли фаровонлигини оширишга ҳамда мамлакатнинг халқаро обрўсини мустаҳкамлашга, шунингдек, давлатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлади», дейилади хабарда.

Фото: Президент матбуот хизмати

20 май куни Ўзбекистон Президенти Эроннинг Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик мактуби йўллаган эди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: