20:47 | 23.01.24

                       

Мирзиёев Хитойга етиб борди

Давлат раҳбари ва мамлакат Биринчи хонимини ХХР маданият ва туризм вазири кутиб олди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев бугун, 23 январ куни Хитойга етиб борди. Давлат раҳбарига мамлакат Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ҳамроҳлик қилган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Хитой Халқ Республикасининг пойтахти Пекин шаҳридаги «Шоуду» халқаро аэропортида Мирзиёев ва унинг рафиқасини ХХР маданият ва туризм вазири Сун Ели ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф дастурига мувофиқ, 24 январ куни Президент ХХР Раиси Си Цзинпин билан музокаралар ҳамда Хитойнинг расмий шахслари ва ишбилармон доиралари вакиллари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпиннинг таклифига биноан, давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: