18:23 | 05.02.24

                       

Мирзиёев ихтисослашган тиббиёт марказларида пуллик хизматлар нархи шаффоф эмаслигини айтди

Президент шифокор ва ҳамшираларни янгича ўқитиш, даволаш сифатини ошириш, дори ёзишни камайтириш, муҳимлигини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев ихтисослашган тиббиёт марказларида замонавий бошқарувни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади. Пуллик хизматлар нархи шаффоф эмаслигини танқид қилди.

Маълум қилинишича, шу муносабат билан 23 та марказ, 12 та тиббиёт олийгоҳи, 2 та шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш марказларининг ҳар бирига замонавий менежерларни ишга олиб, халқаро аккредитациядан ўтказиш топширилган.

«Бу ишлар орқали шифокор ва ҳамшираларни янгича ўқитиш, даволаш сифатини ошириш, дори ёзишни камайтириш, энг муҳими – ривожланган клиникалар муҳитини олиб кириш муҳимлиги қайд этилди», – дейилади хабарда.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлигига хорижий экспертлар жалб қилиниши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: