12:12 | 29.01.24

                       

Мирзиёев объект қийматини «шиширишга» ҳаракат қилаётган лойиҳа ташкилотларини танқид қилди

2023 йилда лойиҳаларда 3 триллион сўмлик кераксиз харажатларнинг олди олинган.

Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган йиғилишда бугунги кунда лойиҳа ташкилотлари объект қийматини имкон қадар «шиширишга» ҳаракат қилаётгани қайд этилди. Сабаби, лойиҳа қанча қиммат бўлса, лойиҳачи шунча кўп пул олади, дейилади Президент матбуот котиби хабарида.

Шу боис, аксарият лойиҳаларда кераксиз хизматлар, ортиқча ҳашамат қўшиб киритилмоқда. Масалан, 2023 йилда лойиҳаларда 3 триллион сўмлик бундай кераксиз харажатлар олди олинган.

Аксинча, иқтисод қилишга келганда, қурувчиларнинг иш ҳақи ва асосий қурилиш материаллари нархи бозордан паст нархларда ҳисобланмоқда.

Буларнинг ҳаммаси қурувчи-пудратчиларни «обнал» ва «ўғирлик» қилишига, сифатсиз қурилиш материалларини ишлатишига шароит яратаётгани, «яширин» қурилиш материаллари бозори вужудга келгани қайд этилган.

Ҳоким ва прокурорлар вазиятга эътиборсизлиги қаттиқ танқид қилиниб, уларнинг бу борадаги қатъий жавобгарлиги белгиланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: