17:48 | 04.06.24
Мирзиёев Ўзбекистонда туристлар учун «магнит» бўладиган бирорта аквапарк йўқлигини танқид қилди. Мамлакатда чўмилиш шохобчалари кўпайтирилади.
Шавкат Мирзиёев ёз кунларида аквапарк ва бассейнларга талаб ошишини, лекин туристлар учун «магнит» бўладиган бирорта замонавий аквапарк йўқлигини айтди.
Қайд этилишича, табиий кўллар атрофидаги туризм имкониятлари ҳам ишга солинмаяпти. Мутасаддиларга аквапарк ва бассейнлар ташкил этиш бўйича лойиҳаларни кўпайтириш, кўллар бўйича мастер режа ишлаб чиқиб, атрофини лотларга бўлиб, тадбиркорларга таклиф этиш топширилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: