14:48 | 21.05.24

                       

Мирзиёев Путин билан телефонда гаплашди

Шавкат Мирзиёев Путин билан телефонда гаплашди. Икки давлат ўртасида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланади.

21 май куни Шавкат Мирзиёевнинг Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Россия етакчилари олий даражадаги учрашувлар натижасида эришилган келишувлар ижросининг бориши ҳамда бўлажак икки томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.

Товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, етакчи корхоналарнинг кооперация лойиҳаларини амалга ошириш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш, шу жумладан ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: