15:47 | 29.02.24

                       

Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Хоразм фаоллари билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Хоразм фаоллари билан мулоқот қилди (фото).

Президент Амударё устидан қурилган янги кўприкни очиб бергани ҳақида маълум қилинган эди. Кўприкнинг узунлиги 423 метр. У билан бирга Шовот—Қораўзак бекатларини боғлайдиган 85 километрлик темирйўл ҳамда 3 та вокзал ҳам қурилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу янги кўприк очилишидан сўнг Қорақалпоғистон ва Хоразм фаоллари билан самимий мулоқот қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, 2024 йил Бухоро – Урганч – Хива, келгуси йилдан Мискин – Нукус темир йўли электрлаштирилади. Натижада Хива ҳамда Нукус шаҳарларига тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилади. Ушбу ҳудудлардаги аҳолининг мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларига бориб-келиши осонлашади. Бу лойиҳалар ҳисобидан транспорт харажатлари 2 баробар қисқариб, йўловчи ташиш 30 фоизга ошади.