17:15 | 10.06.24

                       

Энергетика соҳасидаги ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди

Шавкат Мирзиёев раислигида энергетика соҳасидаги ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Унда кўп қаватли уйларни бошқариш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда энергетика соҳаси объектлари куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.

Йиғилишда энергия самарадорлиги, кўп қаватли уйларни бошқариш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилмоқда.

Ўтган йили электр ва газни тежаш бўйича туманбай дастурлар қабул қилинди. Хонадонлар ва ижтимоий объектларда ўрнатилган биргина қуёш коллекторлари ҳисобига 20 миллион киловатт тежалмоқда.

Саноат корхоналари ҳам «яшил энергия» манбаларини жорий қилмоқда. Масалан, «Ўзбеккўмир» тизимида қуёш коллекторлари ва иссиқлик насослари ўрнатилгани ҳисобига йилига 150 минг киловатт электр иқтисод қилинмоқда.

Лекин айрим ҳудудларда ишлар суст бўлгани учун электр иқтисод қилиш режаси тўлиқ бажарилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: