19:41 | 01.03.24
Шавкат Мирзиёев Рамазон ойи муносабати билан ногиронлиги бўлган болаларга 62 миллиард сўм ажратилишини айтди. Шунингдек, эшитишда нуқсони бор 500 нафар болага бепул кохлеар аппарати ва 2 минг нафар болага эшитиш мосламаси берилади.
Шавкат Мирзиёев бу Рамазон ойида эҳтиёжманд инсонлар, айниқса фарзандлар ҳолидан хабар олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳимлигини қайд этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, эшитишда нуқсони бор 500 нафар болага бепул кохлеар аппарати ва бошқа имплантлар қўйиш учун 62 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Яна 2 минг нафар бола эшитиш мосламаси билан таъминланади.
«Саховат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик кенг намоён бўладиган муқаддас Рамазон ойи яқинлашмоқда», дейилади хабарда.
Паралимпия спорт турлари билан шуғулланаётган хоразмлик 10 нафар ёшларга 7 турдаги замонавий спорт протез ва реабилитация воситалари олиб берилади.
Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: