21:26 | 08.02.24

                       

Мирзиёев ва Лукашенко Тошкентдаги технопаркка ташриф буюрди

Олий мартабали меҳмон эътиборига технопарк корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маиший техника, электрон ҳисоблагичлар, лифт ва эскалаторлар, насослар, саноат қозонхоналари, совитиш тизимлари каби кенг турдаги юқори технологик маҳсулотлар тақдим этилди. Давлат раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган саноат мажмуасида умумий қиймати 365 миллион долларлик 17 та ишлаб чиқариш қуввати жойлаштирилган.

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги технопаркка ташриф буюрди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Олий мартабали меҳмон эътиборига технопарк корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маиший техника, электрон ҳисоблагичлар, лифт ва эскалаторлар, насослар, саноат қозонхоналари, совитиш тизимлари каби кенг турдаги юқори технологик маҳсулотлар тақдим этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган саноат мажмуасида умумий қиймати 365 миллион долларлик 17 та ишлаб чиқариш қуввати жойлаштирилган. 2024 йилда бу ерда логистика маркази иш бошлайди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маҳсулотлар хорижий брендлар остида ва улар назоратида ишлаб чиқарилмоқда, ички ва хорижий бозорларда уларга талаб юқори. Товарлар дунёнинг 10 та мамлакатига экспорт қилинмоқда. Президентлар етакчи корхоналар кооперациясини, тажриба алмашиш ва технологиялар трансферини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: