19:11 | 28.05.24

                       

Мирзиёев ва Путин тонгги соат учгача суҳбатлашди

Мирзиёев Путинни уйига таклиф қилди. Президентлар тонгги соат учгача суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев Россиялик ҳамкасби Путинни уйига таклиф қилди. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

«Бу мутлақо ўзаро ишонч руҳидаги мулоқот, айни шундай ҳақиқий, ўзаро дўстлик», — деди Песков.

Шунингдек, журналист Павел Зарубин Путин 4 йилдан буён илк маротаба икки кечалик тунаш муддати билан хорижий сафарга чиққанини ва бу нима билан изоҳланишини сўраган. Президент матбуот котиби икки томонлама жуда кенг кўламли ҳамкорликка оид муҳокамалар кўп вақт олишини маълум қилган.

Таъкидланишича, давлат раҳбарларини чинакам шахсий дўстлик боғлаб туради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: