22:17 | 29.02.24

                       

Мирзиёевга Хоразмда амалга ошириладиган умумий қиймати 660 млн долларлик лойиҳалар тақдимот қилинди

Хоразм вилоятида чет эллик инвесторлар билан ҳамкорликда машинасозлик, шаҳарсозлик, тиббиёт, озиқ-овқат каби муҳим тармоқларда умумий қиймати 1,5 млрд долларлик ўнлаб лойиҳалар ишлаб чиқилган.

Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятида амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Вилоятда чет эллик инвесторлар билан ҳамкорликда машинасозлик, шаҳарсозлик, кимё, тўқимачилик, қурилиш материаллари, тиббиёт, озиқ-овқат каби муҳим тармоқларда умумий қиймати 1,5 миллиард долларлик ўнлаб лойиҳалар ишлаб чиқилган. Тақдимотда шундан умумий қиймати 660 миллион доллардан зиёд 18 та лойиҳа ҳақида ахборот берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хусусан, юк электромобиллари, аккумуляторлар учун никель сульфат, архитектура ойналари, шиша идишлар, қурилиш материаллари, лак-бўёқлар ва мато ишлаб чиқариш каби лойиҳалар ҳудуд иқтисодиёти ривожига катта ҳисса қўшиб, минглаб иш ўринлари яратиши билан аҳамиятли. Меҳмонхона, шифохона, кўнгилочар масканлар ва йўллар қуриш, экотуризмни ва балиқчиликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар аҳоли фаровонлиги ошишига хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбари уларнинг ташаббускорлари бўлган чет эллик инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорлар билан суҳбатлашди. Лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги ҳақида фикр алмашилиб, уларни жадаллаштириш, тадбиркорларга қўшимча шароит яратиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: