10:35 | 21.02.24
Президент қарори билан биржа савдолари орқали харид қилинган мис хомашёси учун тўловларнинг 25 фоизини бўнак (олдиндан тўлов) тарзида, қолган 75 фоизини мис хомашёси олинганидан сўнг 90 кун ичида тўлашга рухсат берилади.
«Республикада мис хомашёсини чуқур қайта ишлашни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қарорга кўра, биржа савдолари орқали харид қилинган мис хомашёси учун тўловларнинг 25 фоизини бўнак тарзида, қолган 75 фоизини мис хомашёси олинганидан сўнг 90 кун ичида тўлашга рухсат берилади. Бунда мис хомашёси учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган ҳар бир кун учун тўланиши лозим бўлган тўловлар суммаси қуйидагича белгиланади:
Қарор 2024 йил 1 апрелдан кучга киради ҳамда унинг талаблари 2024 йил 1 апрелга қадар тузилган шартномаларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: