8:51 | 04.03.24
Ўзбекистон Мисрдан гепатитга қарши дори воситасининг еттинчи партиясини қабул қилди. Шу билан Мисрдан мамлакатга юборилган «Софосбувир-400мг» дори воситасининг умумий миқдори 13,4 тоннага етди.
Миср ҳукумати томонидан С гепатитига қарши «Софосбувир-400мг» дори воситасининг навбатдаги партияси Ўзбекистонга етказиб берилди, деб хабар берди «Дунё» АА мухбири.
Умумий 12 дона қутиларда 6720 дона «Софосбувир-400мг» дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона C гепатитига қарши «Даклатасвир» ва «Софосбувир», Б гепатитига қарши «Энтекавир» дори воситаларининг берилиши бўйича келишувга эришилган эди. Ҳозирги кунга қадар вазни 13,4 тоннага тенг бўлган мазкур дори воситалари Мисрдан мамлакатимизга босқичма-босқич юборилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: