14:11 | 18.02.24

                       

Мисрдан гепатитга қарши дориларнинг бешинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, бир нафар беморнинг 3 ойлик тўлиқ даволаш курси учун 3 қадоқ «Daclatasvir» ва 3 қадоқ «Sofosbuvir» керак бўлади. Мазкур даволаш курсининг Мисрдаги ўртача нархи 31 доллар, Ўзбекистонда эса жорий йилга қадар 100 долларга баҳоланган.

Мисрдан Тошкентга гепатит Cʼга қарши «Sofosbuvir-400мг» дори воситасининг бешинчи партияси етказиб берилди.

Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион долларга бўлган жами 800 минг дона С гепатитига қарши «Daclatasvir» ва «Sofosbuvir-400мг», В гепатитига қарши «Entekavir» дори воситаларининг берилиши бўйича келишувга эришилди. 2023 йил давомида умумий қиймати 696 минг долларга тенг бўлган мазкур дори воситалари мамлакатга босқичма-босқич юборилди.

10 февраль куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси С гепатитига қарши «Sofosbuvir-400мг» дори воситасини тўртинчи маротаба Тошкентга етказиб берди. Умумий 12 дона қутиларда 6720 дона «Sofosbuvir-400мг» дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, бир нафар беморнинг 3 ойлик тўлиқ даволаш курси учун 3 қадоқ «Daclatasvir» ва 3 қадоқ «Sofosbuvir» керак бўлади. Мазкур даволаш курсининг Мисрдаги ўртача нархи 31 доллар, Ўзбекистонда эса жорий йилга қадар 100 долларга дея баҳоланиб келинган. Миср ҳукумати тақдим этадиган 800 минг дона дори воситаси жами 133 минг беморга етади.

Яъни агарда гепатит Сʼга қарши дори воситаларини шу пайтгача хориждан харид қилинаётган баҳоларда сотиб олинганда Ўзбекистон давлат буджетидан 13,3 миллион долларга сарфланган бўларди. Давлат бюджетидан иқтисод қилинган маблағлар гепатитни аниқлаш бўйича аҳолини «скрининг» қилиш ҳажмини жорий 10 мингдан 1 миллионга қадар ошириш, вирусларни аниқлаб, касалликка тўлиқ барҳам беришга имкон яратиши кутиляпти.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: