9:17 | 26.02.24

                       

Мисрдан Ўзбекистонга гепатитга қарши дори воситасининг навбатдаги партияси юборилди

Мисрдан Ўзбекистонга гепатит «C»га қарши «Софосбувир-400мг» препаратининг олтинчи партияси етиб келди.

Мисрдан Тошкентга «С» гепатитига қарши «Софосбувир-400мг» препаратининг олтинчи партияси етказиб берилди. Бу ҳақда «Дунё» хабар берди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-тадқиқот институтида беморларга бериладиган 12 қутида жами 6720 дона «Софосбувир-400мг» препарати етказиб берилди.

Таъкидланишича, ҳар бир беморга ўртача 3 ойлик тўлиқ даволаш курси учун 3 пакет Даcлатасвир ва 3 пакет Софосбувир керак бўлади. Мисрда ушбу даволаш курсининг ўртача нархи 31 долларни ташкил этган бўлса, Ўзбекистонда бу йилга қадар 100 долларга баҳоланган. Миср ҳукумати томонидан тақдим этилган 800 минг дори 133 минг беморнинг даволаш эҳтиёжларини қондиради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: