10:00 | 21.11.23

                       

Мижозларга муҳаббат ила: NRG девелоперидан бош соврин – «Zamon» турар жой мажмуасидаги хонадон эгаси аниқланди

19 ноябр куни Hyatt Regency Тashkent меҳмонхонасида узоқ кутилган NRG Magic кечаси бўлиб ўтди. Компаниянинг 600 дан зиёд мижозлари, дўстлари ва ҳамкорлари ушбу тадбирнинг азиз меҳмонлари бўлдилар.

Мижозларга муҳаббат ила: NRG девелоперидан бош соврин – «Zamon» ТЖМдаги хонадон эгаси аниқланди

Ўзбекистоннинг энг йирик девелоперларидан бири ўз мижозлари учун янги «NRG Zamon» турар жой мажмуасидаги хонадон, курорт-мамлакатга икки кишилик йўлланма ва маиший техникани ютиб олиш имконини берувчи тадбир ўтказди. Йилнинг энг аҳамиятли ютуғини ким қўлга киритгани ва бошқа ғолиблар ҳақида репортажимиздан билиб олинг.

19 ноябр куни «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида узоқ кутилган «NRG Magic» бўлиб ўтди. Компаниянинг 600 дан зиёд мижозлари, дўстлари ва ҳамкорлари азиз меҳмонлар бўлдилар. Улардан кўпчилиги ютуқ ўйналиши қатнашчилари эди: NRGдан хонадон ёки офис сотиб олишган бўлиб, кўчмас мулк қийматининг камида 30 фоизи миқдорида бирламчи бадал киритган эдилар.

«Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасининг «Ballroom» зали бир оқшом фусункорлик ва яқинлашиб келаётган мўжиза ҳиссига тўлди. Меҳмонлар бошлари узра бепоён юлдузли осмон ясланди, у чегаралар йўқлиги ва имкониятлар чексизлигини англатарди.

Қутлов сўзи билан NRG, «Nest One» ҳаммуассиси, «Murad Buildings» муассиси Мурод Назаров чиқиш қилди:

«Мен қадрли мижозларимиз учун ташкил этилган ушбу унутилмас «NRG Magic» оқшомининг ҳар бир меҳмонини қутлашдан мамнунман. Кўпчилик учун бу биринчи тадбир ва NRGдан биринчи кўчмас мулк сотиб олиниши эмас. Сизлар компаниямиз учун қурилиш – бу нафақат лойиҳаларнинг моддий намоёни, балки харидор билан ҳиссий алоқа яралиши, унинг истакларини англаш, алоҳида эътибор ва ғамхўрлик намоён этиш ҳам эканлигини биласиз. Биз шунчаки бино қурмаймиз – биз яшаш ва ишлаш учун маконлар бунёд этамиз, у ерда ҳаётингизнинг энг муҳим лаҳзалари ўтади: фарзандлар улғаяди, бизнесингиз ривожланади. Сизларга, NRG сифати ва қулайлик даражасини танлаш орқали, бизга кўрсатаётган ишончингиз учун миннатдорлик билдираман. Биз доимо сизнинг ишончли дўстингиз ва ишонса бўладиган ҳамкорингиз бўлиб қоламиз»

 

Акция ғолибларини табриклаш ва оқшом меҳмонларига хурсандчилик улашиш учун Муниса Ризаева ва Райҳон ўз ижод намуналари билан ташриф буюрдилар. NRG меҳмонларни оқшомнинг илк лаҳзаларидан то охирги дақиқаларигача меҳрибонлик оғушига олди. Болалар билан келганлар учун ташкилотчилар болаларга бағишланган кўнгилочар дастур уюштирдилар.

Яратилган байрамона муҳит NRG мижозларига кундалик ташвишлардан халос бўлиб, гўзал оқшомдан ва қизиқарли инсонлар суҳбатидан завқланиш имконини берди. Бу фусункор оқшом қувонч, табассум ва ёқимли сюрпризларга бой бўлди. Ҳар бир меҳмон ўзини пойтахтдаги турар жой харидоригина эмас, балки компаниянинг яқин дўсти ва ҳамкори ҳам эканлигини ҳис этди.

Меҳмонлар алоҳида ҳаяжон билан ютуқлар ўйналишини кутишарди. Девелопер ютуқлар ўйналишига пухта ўйланган ёндашувни намоён этди. Ҳар бир киши умрида бир марта бўлса ҳам, кераксиз совринни қўлга киритган. Масалан, янги уй олган кишида аллақачон совуткич бор бўлса, яна биттасининг нима кераги бор? Шу сабабли NRG маиший техника эмас, балки унинг учун 3 млн сўмдан 17 млн сўмгача бўлган сертификатларни ўйнади. Ғолиблар барча керакли жиҳозларни Bosch фирма дўконларидан сотиб оладилар.

 

Иккинчи мукофот курорт мамлакатга икки кишилик йўлланма бўлди. 2024 йилни илиқ денгизга саёҳатдан бошлаш – NRGнинг Миразиз Азизовга қилган унутилмас совғаси мана шундай бўлди. Ғолиб айнан қайси мамлакатга йўл олади? Буни унинг ўзи ҳал қилади, чунки ҳар кимнинг ўз орзусидаги саёҳати мавжуд.

«Maftun Makon»да иккита хонадон сотиб олиб, ютуқ ўйналишининг қатнашчиси бўлдим. Харидни инвестиция мақсадида амалга оширдим – хонадонларни ижарага бераман ва пассив даромадга эга бўламан. Айнан NRGни танладим, чунки қурилиш сифати ёқади, ТЖМнинг ўзи ҳам маъқул келди. Ўзбекистондаги энг яхши объектларни NRG қуради, деб ҳисоблайман! Ҳиссиётлар тўлиб-тошган, ютишимни кутмагандим. Ўз рақамимни эшитганимда, ҳайратдан тошдек қотдим. Рафиқам қанчалик қувонди! Қишда бирор-бир иссиқ ўлкага боришни режалаштирамиз. Мурод ака ва NRGнинг барча ходимларига сифатли уй қураётганлари учун, бундай байрам уюштирганлари учун миннатдорлик билдирман. Бу бир умр ёдда қоларли эсдалик ва ҳиссиётлар бўлади» деган акция ғолиби Миразиз Азизов.

 

Оқшомнинг бош қаҳрамони «Zamon» ТЖМда хонадон ютиб олган Наталья Акбархўжаева бўлди. Истиқболли ҳудудда жойлашган ушбу мажмуа архитектурасининг лўндалиги, ёпиқ хавфсиз ҳовлиси борлиги, метрога яқинлиги ва ўз кўли мавжудлиги билан жозибалидир.

«Maftun Makon» ТЖМда хонадон сотиб олиб, эрим билан NRG мижозига айландик. Оқшомга келдик, бу ерда ҳаммаси ажойиб, гўзал, байрамона! Маиший техника ўйналаётганда «қандай ажойиб ютуқлар, қанийди Bosch сертификатларидан ютиб олсак!» деб ўйладик. Хонадон ўйналиши бошланганда эса, фикримиз ўзгарди: «О, зўр! Ҳозир кимнинг омади чопади!» Лекин мен бу бахтли, омадли одамлар ўзимиз бўлишимиз мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмагандим. Шунда тўсатдан 230-рақамни эълон қилишди! Ўша пайтда мен ҳатто бу рақам бизники эканлигини ҳам англамадим. Эрим эса: «Сен хонадон ютиб олдинг, борақол!»,- деди. Ҳиссиётлар – бир олам! Аллақачон бу хонадонни қандай чиройли таъмирлашимизни ўйлаяпмиз», – дейди акция ғолиби Наталья Акбархўжаева.

«Zamon» ТЖМда ҳаёт ҳақиқатан қулай. Мажмуада яшовчилар калит қидириб сумка титиб юришмайди, чунки эшикларда электрон қулфлар ўрнатилган, улар уй соҳибини код, бармоқ изи ёки SMART-карта орқали танийди. «Сузувчи пол» технологияси зарбли шовқин тарқалишидан тўсади, шундай экан, қўшнилар бир-бирларини безовта қилишмайди.

«Zamon» ТЖМ резидентлари учун қулайликлар ҳақида «NRG Service» профессионал бошқарув компанияси қайғуради. Форс-мажор ҳолатларда мажмуа аҳли тонг отишини кутиб ўтирмайдилар, қўллаб-қувватлаш 24/7 режимида ишлайди. ТЖМнинг ўз менежери бўлиб, у ҳар қандай вазиятда ёрдамга етиб келади.

Бу оқшом NRG ҳеч кимни ёқимли совғаларсиз қолдирмади. Тадбирнинг барча меҳмонлари NRG турар жой мамжуаларидаги хонадонларга чегирма сертификатлари ва ноёб қутлов ҳадяларига эга бўлдилар.

www.u-nrg.uz сайтида акциялар ҳақида кўпроқ маълумот олиш, шунингдек NRGдан хонадон ёки тижорат майдони танлаб олиш мумкин.

Телефон: 1060

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: