11:15 | 03.12.23

                       

Мюнхендаги кучли қор туфайли Тошкентдан рейс кечиктирилди – фото

Ноқулай об-ҳаво сабаб Мюнхен жанубидаги энг йирик шаҳар аэропорти вақтинча ёпилиб, шаҳарлараро темир йўл ҳаракатдан узиб қўйилган.

Мюнхен шаҳридаги об-ҳаво шароити (кўп қор ёғиши) муносабати билан, фақат 3 декабр куни Тошкент – ​​Мюнхен – Тошкент йўналиши бўйича HY235/236 рейслари кечиктирилди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airways.

Унга кўра рейслар 3 декабр куни қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

  • HY235, Тошкент – Мюнхен: Жўнаб кетиш 09:25 (Тошкент вақти билан) – Мюнхенга етиб келиш 12:20 (Мюнхен вақти);
  • HY236, Мюнхен – Тошкент: Жўнаб кетиш 13:45 (Мюнхен вақти билан) – Тошкентга етиб келиш 00:05 (Тошкент вақти)

Қайд этиш керак, 2 декабр куни жанубий Германия, Австрия, Швейцария ва Чехиянинг айрим ҳудудларига кучли қор ёғиб, минтақа бўйлаб бир қатор рейслар тўхтатилди. Мюнхендаги аэропорт, шунингдек, Швейцариянинг Цюрих шаҳридаги аэропорт ҳам об-ҳаво билан боғлиқ кечикишлар ва бекор қилинишлар рўйхатини эълон қилди.

Мюнхеннинг марказий станциясига борадиган ва қайтаётган поездлар ҳам тўхтатилди, Германия миллий темир йўли йўловчиларга саёҳатларини кечиктиришни ёки йўналишни ўзгартиришни маслаҳат берган. Мюнхен ва унга яқин жойлашган Улм шаҳридаги йўловчилар бутун тунни тўхташ сабабли поездларда ўтказган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: