12:20 | 24.10.23 594

Mobiuz Ўзбекистонда илк бор VoWiFi ва Easy Macro технологияларини намойиш этмоқда

Мамлакат учун янги бўлган ушбу технологияларни 24-27 октябр кунлари Тошкентдаги CAEx кўргазмалар мажмуасидаги Mobiuz стендида кўриш мумкин.

Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ютуқларнинг анъанавий кўргазмаси кенг кўламли АКТ ҳафталиги – ICTWEEK 2023 доирасида ўтказилмоқда. Ҳафталик бир қатор тадбирлар (саммитлар, форумлар, бизнес учрашувлар, меҳнат ярмаркаси ва бошқалар)ни қамраб олган ҳамда «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси мақсадларига эришиш йўлидаги муҳим қадам бўлиши кўзда тутилган.

Фото: Mobiuz

Мамлакатнинг Mobiuz мобил оператори ICTWEEK’нинг фаол иштирокчиларидан бири ҳисобланади. Ҳар йили компания Ўзбекистон учун янги технологик ечимларни намойиш этишга ва уларни жорий этишга интилади. Ҳусусан, 2022 йилда Mobiuz илк марта VoLTE ва ViLTE технологияларини амалда ишлашини кўрсатган эди. Натижада эса 2023 йилнинг июн ойида компания Ўзбекистонда биринчи бўлиб VoLTE’ни ишга туширди, 2023 йилнинг октябр ойида эса барча ҳудудларда ViLTE’ни муваффақиятли жорий этди.

Бу йил ҳам Mobiuz ICTEXPO 2023 кўргазмасида Ўзбекистон учун инновацион технологиялар – VoWiFi ҳамда Easy Macroни намойиш этмоқда.

Фото: Mobiuz

VoWiFi (Voice over Wi-Fi иборасининг қисқартмаси) – бу интернет орқали қўнғироқ қилиш технологиясидир. У қўнғироқларни амалга ошириш учун таянч станцияси сифатида Wi-Fi роутердан фойдаланади ҳамда уяли тармоқ сигналларини қабул қилиш қийин бўлган жойларда ва шароитларда (бинолар ичида, кўп қаватли биноларда, аҳолиси зич жойларда, ёмон об-ҳаво бўлганда ва ҳ.к.) юқори сифатни таъминлаб туради.

Easy Macro – бу уяли алоқани тезда йўлга қўйиш, тармоқ сиғимини ошириш ва абонентларни ўта сифатли сигнал билан таъминлашга ёрдам берадиган ихчам таянч станцияларидир. Easy Macro ускунаси жуда ихчам, енгил ва кўзга ташланмайди. Уни жойлаштириш учун устунлар, биноларнинг юзаси ва томлари, реклама пештахталари ва бошқалардан фойдаланиш мумкин.

Фото: Mobiuz

ICTEXPO 2023 кўргазмасига ташриф буюрувчилар VoWiFi технологиясини бевосита кўришлари ва Easy Macro таянч станцияси намунаси билан танишиб чиқишлари мумкин. Шунингдек, компания стендида чиройли рақамлар ва операторнинг манфаатли тариф режаларини улаш, мобил алоқанинг барча масалалари бўйича маслаҳат ва ёрдам олиш мумкин.

ICTEXPO 2023 кўргазмасидаги Mobiuz стенди меҳмонлари умумий соврин жамғармаси 50 миллион сўмни ташкил қилувчи танловда ҳам иштирок этиши мумкин. Унинг шартлари Mobiuz Instagram-аккаунтида жойлаштирилган.

Кўргазма манзили: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, «Баркамол» МФЙ, Миллий Боғ кўчаси, 1-уй. Мўлжал: «Янги Ўзбекистон» боғига етмасдан чапда, CAU университети ёнида.


COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

11:56 | 04.12.23 70
Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 398
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1956
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2706
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 626
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 853