19:15 | 08.02.24

                       

Мол-мулкни солиқ солиш мақсадларида баҳолаш натижаларини тақдим этиш тартиби эълон қилинди

Мол-мулкни солиқ солиш мақсадларида баҳолаш натижалари, энг кам қиймат татбиқ этилмайдиган кўчмас мулк объектлари рўйхатини тақдим этиш тартиби эълон қилинди.

Ҳуқуқий ахборот каналига кўра, 2024 йил 1 январдан жисмоний шахслар эгалигидаги нотурар объектларнинг солиқ базаси қуйидаги миқдорларда 1 кв метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмас.

Хусусан:

Тошкент шаҳрида – 3 миллион сўм;

Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида – 2 миллион сўм;

бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда – 1,2 миллион сўм.

Агар объектининг 1 квадрат метри қиймати белгиланган минимал миқдордан паст бўлса, солиқ тўловчилар кўчмас мулк қийматини солиқ мақсадларида баҳолаш учун мустақил баҳоловчиларни жалб қилишлари мумкин. Бунда, мустақил баҳолаш натижалари солиқ солинадиган база сифатида тан олинади.

Баҳоловчилар реэстрини Давлат активларини бошқариш агентлигининг веб-сайтида кўриш мумкин.

Шунингдек, жисмоний шахслар сўнгги 2 йил давомида баҳоловчи ташкилотлар томонидан ўтказилган кўчмас мулкни баҳолаш натижаларидан мол-мулк солиғи базасини аниқлашда фойдаланиш мумкин.

Бундан ташқари, 1 квадрат метр учун минимал қиймат жисмоний шахслар эгалигидаги қуйидаги кўчмас мулк объектларига нисбатан қўлланилмайди:

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш;
  • ипак қурти етиштириш учун фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари;
  • миноралар, кўприклар (эстакадалар), резервуарлар (ўт ўчириш иншоотлари, цистерналар), бостирмалар, шийпонлар, бетон майдонлар ва деворлар (бордюрлар).

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: