11:02 | 24.05.24

                       

Москвада мигрантлар яшайдиган ҳостел ёниб кетди

Москвада мигрантлар яшайдиган ҳостел ёниб кетди. Саккиз киши вафот этган, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

Москва вилояти, Истра шаҳри, Падиково қишлоғидаги ҳостелда 23 майга ўтар кечаси ёнғин содир бўлиб, унда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Дунё» хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Консуллик бўлимининг дастлабки маълумотларига кўра, ёниб кетган уйда 20 га яқин хорижлик фуқаролар яшаган, улардан 11 нафари Ўзбекистон фуқаролари.

Ёнғин оқибатида 8 нафар фуқаро ҳалок бўлган, ҳозирда уларнинг шахси аниқланмоқда. Ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. Ҳозирда қурбонларнинг жасадлари жасадларнинг шахсини аниқлаш учун Истра шаҳар суд-тиббиёт экспертизаси бюросига юборилган.

Мазкур факт асосида тергов органи томонидан Россия Жиноят кодексининг 109-моддаси (Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Вазият элчихонанинг консуллик бўлими ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси назоратида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: