16:21 | 10.11.23

                       

Москвада россиялик эркак ўзбекистонлик йигитнинг ҳаётини сақлаб қолди

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, у ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, шеригини юк машинаси босиб кетишининг олдини олган.

Москвада россиялик эркак ўзбекистонлик йигитнинг ҳаётини сақлаб қолди

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, у ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, шеригини юк машинаси босиб кетишининг олдини олган.

Мазкур фожиали ЙТҲ 7 ноябрга ўтар кечаси Россия пойтахтидаги Москва ҳалқа йўлида содир бўлган. 34 ёшли ўзбекистонлик Йўлдашев Шухрат бошқарувидаги Gentra русумли автомашина гавжум йўлнинг ўртасида катта тезликда келаётган машиналар орасида тўсатдан бензини тугаб, тўхтаб қолган. Шухрат ўзи билан бирга кетаётган йўловчи Анвар билан муаммо нимада эканини аниқлаш учун машинадан тушган. Уларга ёрдам бериш учун яна бир машина ҳайдовчиси россиялик 30 ёшли Ригалов Михаил етиб келган.

Орадан кўп вақт ўтмасдан уларнинг орқасидан Peugeot Boxter юк машинаси катта тезликда келишни бошлаган. Машина тўғри одамлар турган томонга ҳаракатланган. Бироқ улар ҳеч нарсани сезмаган. Биринчи бўлиб юк машинасини Михаил сезиб қолган ва ўзини йўқотиб қўймай, Шухратга ёрдам берган. Йигит уни ушлаб, юк машинасининг шундоқ остидан тортиб олган. Михаил реакцияси туфайли Шухрат тирик қолган – ҳатто жароҳат ҳам олмаган.

Унинг шериги Анвар эса қочишга улгурмай, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: