8:51 | 15.02.24

                       

Муддатли ҳарбий хизматга чақирув бошланди

Муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув ҳамда хизмат муддатини ўтаб бўлган фуқароларни резервга бўшатиш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

«Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқаролар 2024 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Ҳарбий хизматга яроқли, шу жумладан, чекловлар билан яроқли бўлган ҳамда муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.

Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар эса 2024 йилнинг март-апрель ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: