20:11 | 28.02.24

                       

Мутасаддиларга 6 та туманда «агровольтаика» усулида пилот лойиҳаларни бошлаш топширилди

Президент қайта тикланувчи энергетика соҳасига оид йиғилишда 6 та туманда «агровольтаика» усулида пилот лойиҳаларни бошлаш тўғрисида топшириқ берди. Шунингдек, халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда энергия сарфи юқори бўлган соҳаларда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Шавкат Мирзиёев ҳузурида қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Унда, электр истеъмоли юқори бўлган қишлоқ ва сув хўжалиги, ичимлик суви таъминоти корхоналарида “яшил энергия” қувватларини кўпайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Келтирилишича, қишлоқ хўжалиги ерларида қуёш панелларини ўрнатиш, яъни «агровольтаика» бўйича хорижий тажриба ўрганилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимизда 10 гигаваттли агровольтаика салоҳияти мавжуд. Мутасаддиларга 2024 йилда 6 та туманда «агровольтаика» усулида пилот лойиҳаларни бошлаш топширилди. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда энергия сарфи юқори бўлган соҳаларда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: