17:14 | 18.12.23

                       

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Саидаҳмад Султанов қўлга олинди

Султанов ерларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ иш доирасида ушланган.

Bugun.uz маълумотларига кўра, Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Саидаҳмад Султанов ерларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ иш доирасида қўлга олинган.

Саидаҳмад Султанов 1976 йили Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1998 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог.

Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Наманган тумани давлат кадастри бўлими етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган. 2001-2012 йиллар давомида вилоят ва Наманган шаҳар кадастр корхоналарида турли лавозимларда ишлаган. 2012-2018 йилларда Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари бўлган. Ҳоким ўринбосари лавозимига тайинланишидан олдин 2018 йилдан Наманган вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қўлга олинганди. У иқтисодий жиноятлар билан боғлиқ иш юзасидан тергов қилинаётгани хабар қилинган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: