11:56 | 13.11.23 540

Наманганда аҳолига ажратилган кўмирни сотиб юборган омбор мудири ушланди

Шунингдек, шунга ўхшаш ҳолат Фарғона вилоятида ҳам кузатилган.

Давлат томонидан тарқатилаётган кўмирнинг аҳолига етиб бориши юзасидан прокуратура ходимлари назорат тадбирларини ўтказган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Қайд этилишича, назорат тадбирлар давомида «Кўмир таъминоти» МЧЖнинг Наманган вилоят филиали тасарруфидаги Учқўрғон тумани кўмир омбори мудири У.Н. куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархларда тарқатишга мўлжалланган 623,7 тонна кўмирни талон-тарож қилгани аниқланган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Шунингдек, юқорида келтирилган МЧЖнинг Фарғона вилоят филиали тасарруфидаги Бувайда кўмир омбори мудири А.И. ҳам аҳолига куз-қиш мавсумида имтиёзли нархларда тарқатилишга мўлжалланган 413,8 миллион сўмлик 1.364,3 тонна кўмирни фуқаролар олганлиги ҳақида сохта маълумот тайёрлаб, ўзи кўмирларни нақд пулга сотиб юборган. Маблағни эса шахсий манфаати йўлида ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолатда икки омбор мудирига нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, улар процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Андижоннинг учта туманида аҳоли учун ажратилган қарийб бир миллиард сўмга яқин бўлган кўмир сотиб юборилгани хабар қилинганди.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1203
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 541
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 814
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 845
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1509
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 706