19:20 | 06.11.23 1516

Наманганда аёл ўзининг 10 яшар боласини аёвсиз калтаклади — видео

Боланинг олган тан жароҳати юзасидан тиббий экспертиза тайинланган.

Бугун, 6 ноябр куни ижтимоий тармоқларда ўз уйининг ҳовлисида ёш болани аёвсиз калтаклаётган аёл акс этган видео тарқалди.

Болалар омбудсмани берган маълумотларга кўра, ҳолат шу йилнинг 4 ноябр куни Наманган вилоятининг Янги Наманган тумани «Ёшлик» МФЙ Исломобод кўчасида яшовчи К.Х. томонидан содир этилиб, у ўзи яшайдиган уйнинг ҳовлисида 10 ёшли фарзанди С.М.ни калтаклаган.

Шундан сўнг, Наманган шаҳар ИИО ФМБ Янги Наманган тумани ИИБ тезкор тергов гуруҳи воқеа жойига етиб борган.

Маълумот учун, ҳозирда аёлнинг ушбу иши бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, вояга етмаган С.М.нинг олган тан жароҳати юзасидан тегишли тартибда судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда хусусий боғчалардан бирида болаларни калтаклаган тарбиячига чора кўрилганди. Бундан ташқари, Тошкентда икки ёшли болани калтаклаган аёл қидирилаётгани ҳақда хабар берилганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1100
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 909
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 561
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 476
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1184
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 968