12:33 | 26.03.24

                       

Наманганда даромад жон бошига 15,5 миллион сўмга етди

Наманганда даромад жон бошига 15,5 миллион сўмга етди. Бу ҳақда Президент Наманган вилоятининг имкониятларини ишга солиш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Наманган вилоятининг имкониятларини ишга солиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Давлат раҳбари сўзининг аввалида Наманган мамлакатнинг энг баракали, серсув ва серҳосил ҳудудларидан бири, меҳнаткаш ва саховатпеша, ғурури баланд, тадбиркорликда энг илғор инсонлар юрти эканини таъкидлади.

«Уларнинг меҳнати ва фидойилиги билан Наманганда ҳаёт ўзгармоқда. Ўтган 7 йилда вилоят иқтисодиёти 2 баробар, экспорт 3 карра ўсиб, жон бошига даромад 15,5 миллион сўмга етди. 65 триллион сўм инвестиция ҳисобига 600 минг иш ўрни яратилди», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: