11:27 | 27.02.24
Наманган вилоятида электр энергияси истеъмоли кескин ошгани ҳамда тармоқлардаги юқори юклама сабабли айрим ҳудудларда вақти-вақти билан узилишлар бўлади.
Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақти-вақти билан узилишлар кузатилади. Бу ҳақда вилоят «Ҳудудий электр тармоқлари» филиали хабар берди.
Қайд этилишича, 27 февраль куни соат 08:35 дан бошлаб, вилоятда электр энергияси истеъмоли кескин ошганлиги ҳамда тармоқлардаги юқори юклама сабабли айрим ҳудудларда таъминотда вақти-вақти билан узилишлар бўлади.
Юқори кучланишли тармоқларда узилишларни олдини олиш мақсадида қисқа муддатли чекловлар киритилиши мумкин. Шунингдек, кутилаётган ноқулайликлар учун узр сўралган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: