12:48 | 14.02.24

                       

Наманганда ҳоким ёрдамчиси туман ҳокимлигига раҳбар этиб тайинланди

Муҳаммад Ҳайдаров Учқўрғон тумани ҳокими бўлди. У бунга қадар Наманган туманидаги «Олахамак» МФЙда ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётганди.

Халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Қайд этилишича, сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди. Шундан сўнг депутатлар вилоят ҳокимининг Учқўрғон тумани ҳокими Жаҳонгир Риззаевни Учқўрғон тумани ҳокими лавозимидан озод этиш ҳамда Ҳайдаров Муҳаммад Абдуҳакимовични Учқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорларини бир овоздан маъқуллади.

Муҳаммад Ҳайдаров ҳозирга қадар Наманган туманидаги «Олахамак» МФЙда ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: