9:17 | 13.02.24

                       

Наманганда корхона газга ноқонуний уланиб, давлатга 340 млн сўмлик зарар етказди

Янги Наманган туманида жойлашган «В.С.Қ.» МЧЖга қарашли қоғоз ишлаб чиқариш корхонаси яширин йўл билан тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган. Мазкур МЧЖ томонидан давлатга жами 340 млн 800 минг сўмлик (227 минг 200 метр куб) зарар етказилган.

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати Намангандаги корхона газга ноқонуний уланиб, давлатга зарар етказгани ҳақида маълум қилди.

Қайд этилишича, вазирлик ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан Бош прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ҳамда газ таъминоти корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда Наманган вилоятида назорат тадбирлари ўтказилган. Унда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган. 

Хусусан, Янги Наманган туманида жойлашган «В.С.Қ.» МЧЖга қарашли қоғоз ишлаб чиқариш корхонаси яширин йўл билан тармоққа уланиши орқали табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур МЧЖ томонидан давлат манфаатларига жами 340,8 миллион сўмлик (227 минг 200 метр куб) зарар етказилган. Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: