13:30 | 02.06.24

                       

Наманганда мактаб директор ўринбосари ўқитувчилар номидан кредит олгани аниқланди

Наманганда мактаб директор ўринбосари ўқитувчилар номидан кредит олган. Вилоят мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Наманганда мактаб ўқитувчилари номидан кредит олган директор ўринбосари ишдан ҳайдалди. Бу ҳақда Наманган вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда Наманган туманидаги 27-сонли мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари З. Аҳмедованинг фаолияти ўрганиб чиқилиши кераклиги, сабаби мактабда иш фаолияти давомида қўл остида ишлаётган ўқитувчи ва ходимларнинг номидан кредит олиб, ўз вақтида кредитни бартараф этмасдан, педагог ҳамда ходимлар ўз ҳисобидан кредит тўловини тўлаб келишаётгани иддао қилинган хабар ёритилган.

Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганишда юқоридаги ҳолат ўз тасдиғини топди. Вазифасига нисбатан совуққонлик билан ёндашган муассаса директорининг ўринбосари лавозимидан озод қилингани қайд қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: