7:39 | 23.05.24

                       

Наманганда ободонлаштириш ходимлари номига 46 млн сўм кредит олган фуқаро ушланди

Наманганда ободонлаштириш ходимлари номига 46 млн сўм кредит олган 22 ёшли фуқаро ушланди. У ободонлаштириш ходимларига ўзини ҳоким ишчиси деб таништириб, моддий ёрдам беришини айтган.

Наманганда 22 ёшли шахс ўзини ҳокимлик ишчисиман деб, ободонлаштириш ходимлари номига онлайн кредит расмийлаштирган. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Наманган вилоятида яшовчи Г.Х., Д.Ж., М.Т ҳамда К.Млар ИИОга мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра уларнинг номларига онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилишган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи 22 ёшли Т.М. содир этганлиги аниқланди.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Т.М., жабрланувчилар Г.Х., Д.Ж., М.Т ҳамда К.М.лар Наманган шаҳар Чорсу меҳмонхонаси олдида ишлаб юришган вақтида Т.М. уларнинг олдига келиб, ўзини ҳокимлик ишчиси эканини ҳамда Наманган шаҳар ҳокимлиги томонидан моддий ёрдам олиб беришини айтган. У ободонлаштириш бошқармаси ишчиларини паспорт маълумотлари ва расмларини олиб, уларнинг номига жами 46 миллион сўм миқдорида «Онлайн Микроқарз» расмийлаштирганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.М.га нисбатан Жиноят Кодексинингнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: