16:18 | 04.01.24

                       

Наманганда ов қилиш қоидаларини бузган ҳуқуқбузар жазоланди

Овчи 3 млн 400 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.

Наманган вилояти Экология бошқармаси Чортоқ тумани бўлими давлат инспекторлари ва туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ташкил этилди.

Фото: Экология вазирлиги

Боғистон маҳалласи ҳудудида ўтказилган рейд давомида ов қилиш мақсадида махсус ов қуроллари билан юрган овчилар аниқланган. Уларнинг ов учун махсус рухсатномалари ва қуроллари назоратдан ўтказилган. Натижада бир нафар овчи томонидан белгиланган тартибда ов қилиш варақаси тўлдирилмаганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳуқуқбузар БҲМнинг 10 баробари — 3 миллион 400 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.