16:37 | 16.05.24

                       

Намангандаги мактабда ўқувчи Миллий гвардия ходимини калтаклади

Намангандаги мактабда ўқувчи Миллий гвардия ходимини калтаклади. Ички ишлар органлари томонидан терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Намангандаги мактабда Миллий гвардия ходими ўқувчилар томонидан калтакланди. Бу ҳақда Bugun.uz’нинг манбалари батафсил маълумот берди.

Таъкидланишича, 15 май куни соат 11:50 ларда Наманган шаҳридаги 37-мактабнинг 11-синф ўқувчиси мактабдан чиқмоқчи бўлган. Уни мактаб қўриқчиси тўхтатиб, нима учун дарслар тугамасдан кетаётганини сўраган. Адабиёт ўқитувчиси йўқ, дарс йўқ, деб кетиб қолган.

Қўриқчи йигитнинг синф раҳбарини чақирган. Синф раҳбари 11-синф ўқувчисига адабиёт устознинг ўрнига дарс ўтаётган ўқитувчининг хонасига боришини айтган. Бола шунда ҳам мактабни тарк этмоқчи бўлган. Ички ишлар органлари томонидан терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: