21:25 | 29.05.24
Намангандаги қамоқхонада 24 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган 24 ёшли йигит ўзини-ўзи осиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 23 май куни Наманган вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган 2000 йилда туғилган маҳкум (Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми «Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш» билан судланган) ишлаб чиқариш цехи худудида ўзини-ўзи осиб, вафот этган.
Мурдани кўздан кечириш давомида бўйин соҳасида странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган.
Ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: