17:24 | 08.04.24
Бир кун аввал у касалхонанинг хушёрлантириш бўлимига маст ҳолда уйида жанжал қилганлиги учун олиб келиб, ётқизилган.
8 апрель куни Янгиқўрғон тумани марказий шифохонасида 43 ёшли эркак ўзини осиб, жонига қасд қилган. Бу ҳақда Bugun.uz’га Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Эркак 7 апрель куни соат 21:58 да хушёрлантириш (вытрезвитель — таҳр.) бўлимига маст ҳолда уйида жанжал қилганлиги учун олиб келиб, ётқизилган. 8 апрель куни соат 00:45 ларда яна маст бўлган эркак шифохонанинг хушёрлантириш бўлими деразасидаги темир панжарага ўзини осиб, жонига қасд қилган.
Эркакнинг ўлими «бўйин соҳасининг сиқилишидан келиб чиқадиган механик асфикция, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги» оқибатида содир бўлгани, унинг танасида «бўйин қисмидаги стронгуласион эгат»дан бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган.
Мазкур ҳолат юзасида Янгиқўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, – дейилади Бош прокуратура хабарида.
Аввалроқ Қашқадарёда 15 ёшли йигит ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: