20:18 | 05.02.23

                       

Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди

National Geographic телекомпанияси бу бўйича туркум кўрсатувлар суратга олишни режалаштирмоқда

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида, Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган Ахсикент ёдгорлигидан Дамашқ қиличлари, Шаҳристоннинг олтин дарвозаси, тангалар ва Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар топилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Наманган вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, бу бўйича National Geographic телекомпанияси туркум кўрсатувлар суратга олади.

«Буюмлар музейга топширилган. Деворий суратлар ва ганчкорлик буюмлари эса реставраторлар гуруҳи томонидан таъмирланмоқда», — дейилади хабарда.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Қайд этилишича, археологлар томонидан ёдгорлик ҳудудида тадқиқот ишлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга доир: Самарқандда сакларга тегишли бронза қозондан уй-рўзғор ишларида фойдаланиб келингани аниқланди. Қозонни топиб олганлар унинг ноёблигини билмаган

Аввалроқ Тошкент вилоятида археологик топилмаларга бой ўрта аср иншооти аниқлангани ҳамда Сурхондарёдан Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврига оид мис тангалар топилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: